Балкан давлатларига экспорт салохияти ўрганилмоқда

Jurabek Laboratories ишлаб чикарилаётган дорилар экспортини Ўрта Осиё ва Кавказ давлатлари билан чегараланиб қолмай, Балкан давлатларига ҳам йўлга қўйиш бўйича тадбирларни амалга оширмоқда. Бунинг учун 12-25 сентябр кунлари Сербия, Босния ва Герцеговина, Черногория ва Косово давлатларининг Савдо саноат палаталари билан ҳамкорликда корхонамиз ва унинг салоҳияти ҳақида тақдимот маросимлари ўтказилди. Тақдимотлар натижасида корхонамиз махсулотларига қизиқиш каттак эканлиги тасдиқланди. Бугунги кунда дориларни руйхатдан ўтказиш учун керакли хужжатлар тайёрланиб, юқорида айтиб ўтилган давлатларнинг корхоналари билан стратегик хамкорлик келишувлар лойихалари тайёрланмоқда.