Махсулот етказувчилар учун

Махсулот етказиб берувчиларга мурожаат

Ҳурматли мол етказиб берувчилар,

 “JurabekLaboratories”  қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти юқори сифатли, ҳавфсиз ва самарадор дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун ташкил қилинган ва йўналтирилган. DQSнемис сертификатлаш органи томонидан, бизнинг корхонамизда ишлаб чиқилган ва тадбиққилинган ISO 9001халқаро стандартлар бўйича Сифат Бошқаруви Тизими сертификатланган.  Ҳар йили немис аудиторлари томонидан JurabekLaboratoriesнинг ишлаб чиқариш шароитлари Тегишли Ишлаб чиқариш Амалиёти бўйича 2003/94/ЕС Европа директиваси талабларига мос келиши тасдиқланади.

Компанияни ривожланиш тўғри стратегияси ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати шарофати билан,  Jurabek Laboratories компанияси 2008 йилдан бери ишлаб чиқариш ҳажми бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда, ва кўплаб хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлашиб ва улардан олдинлаб, Ўзбекистон бозорида фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг илғор бешталигига кирган. Бозорда йўлбошчи ўрнини ушлаб туриш, охирги тўрт йил ичида кузатиб келинаётган ва кейинги беш йил учун одиндан айтиб келинаётган, фақатгина ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатини 1,5-2 баробарга ошириш ва дори-дармон воситаларини сотиш билан амалга ошириш мумкин.

Jurabek Laboratories компаниясининг динамик ва барқарор ўсиши фақат субстанциялар, ёрдамчи ва ўраш материалларни етказиб берувчилар билан яқин ҳамкорлик орқали амалга ошириш мумкин. Бугунги кунда компания, зарур материаллар билан таъминлаш учун узоқ муддатли шартномалар тузилган бир қатор маъқулланган етказиб берувчилар билан ишламоқда. 

Jurabek Laboratories компанияси ҳар қандай икки тарафлама фойда келтирувчи таклифларни кўриб чиқишдан мамнун бўлади.