Jurabek Laboratories 2014 йилнинг фаол фарм-дистрибюторларини байрам билан қутлади.

Бахор аёми - Наврўз муносабати билан МЧЖ Jurabek Laboratories ҚК раҳбарияти томонидан Ўзбекистон бўйича энг фаол фарм-дистрибьюторлар тақдирланди. 

Наврўз шарқ тақвими бўйича янги йилнинг бошланиши саналади. Азалдан. шу кун арафасида янги ишларни амалга ошириш, янги лойиҳаларни белгилаш анъанага айланган. Jurabek Laboratories компанияси ҳам байрам муносабати билан 2014 йил якунлари бўйича фармацевтик маҳсулотларнинг энг фаол маҳаллий дистрибьюторларини қутлаб, самарали хамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Компания раҳбарияти томонидан дори маҳсулотларини сотиш бўйича фаоллик кўрсатган 10 дан ортиқ  корхона махсус сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Jurabek Laboratories корхонаси жамоаси номидан мазкур фарм-корхоналарнинг раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам самарали хамкорликка умид боғлаб қоламиз.