VII педиатрлар Миллий съездида Jurabek Laboratories дориларининг болаларда кўлланилиши хақида

VII педиатрлар Миллий съезди доирасида "Ўзбекистонда  болалар саломатлигини сақлаш тизими модернизацияси ва унинг асосий йўналишлари" номи остида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.                          

Анжуманда 60 га яқин миллий эксперт, олимлар, халқаро мутахассислар ҳамда 200 дан зиёд тиббиёт ходимлари иштирок этди. Конференция давомида она ва бола саломатлигини сақлашда миллий ва халқаро миқёсда кўлланилаётган  янги усуллари борасида фикр алмашилди. Маърузачилар томонидан алоҳида эътибор қаратилган мавзулар орасида тиббий хизмат кўрсатишда барқарорлик ва юқори сифатни таъминлаш масалалари алоҳида долзарблик касб этди.  

Таъкидлаш жоиз, тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларида, айниқса болалар шифохоналари томонидан хавфсиз ва самарали таъсирга эга дори-дармонларни рационал, тўғри  танлаш даво самарасини белгиловчи омиллардан саналади. Ўзбекистонда дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш, айрим зарур дори препаратларни локаллаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Мазкур сохада амалга оширилаётган ишлар кўламини мамлакатда етакчи фармацевтик ишлаб чиқарувчи корхона Jurabek Laboratories фаолияти мисолида тақдим этилди.

Хусусан, компания томонидан педиатрия сохасида  интенсив терапия жараёнида кенг кўлланиладиган инфузион эритмаларни ишлаб чиқаришнинг талаблари ва замонавий шароитлари борасида Jurabek Laboratories корхонасининг "Маркетинг ва сотувлар" бўлими раҳбари А.Саипов маъруза қилди. Тақдимотда "Сифатли дори маҳсулотларини тайёрлашда бевосита танланган хом ашё сифати ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида сифатни сақлашга қаратилган барча талабларига риоя этиш катта рол ўйнайди" - деб таъкидланди. Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни видео тақдимот орқали намойиш этилди.

"Бизнинг корхонамизда сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида текширувдан ўтказилади, қолаверса, тайёр маҳсулотнинг талабга жавоб бериши учун заводимизда Республикада ягона комплекс лаборатория фаолият юритади", - деб, алоҳида қайд этди А.Саипов.  

Тақдимот жараёнида, шунингдек, Jurabek Laboratoriesнинг  "Хаётбахш томчи" йўналиши доирасида ишлаб чиқарилган ва педиатрия амалиётида кенг кўлланиладиган инфузион эритмалар ҳақида маълумот берилди.  Тиббиёт вакиллари томонидан, айниқса, ижобий кутиб олинган инновация - инфузион эритмаларни 100 мл хажмда тайёрлашни йўлга қўйиш корхона томонидан доимо врачлар фикрига эътиборли эканининг исботи дейиш мумкин. Бу хақда  Конференция қатнашчилари томонидан ҳам ижобий фикрлар билдирилди.    

 

Профессор Э.А.Сатволдиева томонидан тақдим этилган маъруза "Болаларда жаррохлик амалиётидан олдинги инфузион терапия" деб номланиб, болаларда кристалоид ҳамда коллоид эритмаларининг қўлланилиши ва бу борада Jurabek Laboratories дори махсулотларининг хусусиятларини очиб берилди. Коллоид эритмалар сирасига кирувчи, болалар ва катталарда гиповолемия холатида кўлланиладиган янги "Волюстим" дори препарати иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

    

Маърузаларда тақдим этилган барча маълумотларни қатнашчилар корхона вакилларидан аниқлаш имконига эга эдилар. Хусусан, педиатрлар томонидан дегидратацияни босқичма-босқич даволашда кўланилаётган Регидратоник, Регидратоник Форте, Канедс, Рингер эритмалари борасида ҳам кўшимча маълумот берилди. Гиповолемия давосида ҳажмни тиклаш учун қуйиш тавсия этилаётган Jurabek Laboratoriesнинг дастлабки коллоид эритмаси "Волюстим" препарати бўйича алоҳида ва батафсил маълумот берилди.