Ишончнома тулдириш йурикномаси

 

ИШОНЧНОМАНИ ОЛДИ ТОМОНИ:

Компютер томонидан тулдирилган ишончномалардан ташкари, ишончнома берилаётган корхона томонидан бир хил ручкада, бир хил почеркда, кўк рангдаги ручкада тўлдирилган бўлиши керак. (Қора рангдаги ручкани шартномада хам, ишончнома тўлдирилаётган пайтда хам, хисоб фактурага имзо қўйилаётганда хам ишлатилмасин. Факсимил печать ишлатилмасин).

1. Ишончнома ваколати № – Корхона томонидан берилган ишончнома рақами ёзилади.

2. Берилган Вақти: - Ишончнома берилган кун, ой, йили ёзилади.

3. Ваколатнома Муддати: - Ишончномага берилган муддат куни,ойи, йили ёзилади.

4. Номи – Ишончнома бераётган корхонанинг тўлиқ номи, шартномада, лицензияда кўрсатилган ҳолда ёзилиши шарт.
5. Манзил – Корхонанинг тўлиқ манзили, шартномада, лицензияда кўрсатилган манзил ёзилади, (Вилоят, Шахар, Туман, Кўча, махалла, уй рақами).
6. х/р – Корхонанинг хисоб рақами ёзилади, (хисоб рақами 20 ёки 27 та сондан иборат). Шартномада кўрсатиб ўтилган хисоб рақами ёзилиши шарт.

7. Банк – Корхонанинг қайси банк б-н ишлаши тўлиқ ёзилади. Шартномада кўрсатиб ўтилган банкнинг номи ёзилиши шарт.

8. МФО – Ишончнома бераётган корхонанинг Банк томондан берилган рақами, Шартномада кўрсатиб ўтилган МФОси ёзилиши шарт. (банк рақами 5 та сондан иборат бўлади).

9. ИНН – Корхонанинг Лицензиясида, гувохномасида қайт қилинган ИНН рақами ёзилиши шарт, Шартномада ёзилган ИНН бўлиши шарт. (ИНН-9 рақамдан иборат бўлади).

10. ОКОНХ – Гувохномада кўрсатиб ўтилган ОКОНХ сони ёзилади. (ОКОНХ сони 5 та сондан иборат бўлади).

11. Ваколатнома берилди – Корхонада буйруқ асосида ишлайдиган шахс (рахбар, иш юритувчи, хисобчи, хайдовчи, экспедитор…) ёзилган бўлиши керак. (Ваколатнома берилган шахсни тўлиқ исми, фамилияси, отасини исми, лавозими ёзилиши шарт).

12. Паспорт серияси – Фуқаролик паспортидаги номери ва сони бўлиши керак. (Паспорт серияси № 2 та харфдан ва 7 та сондан ташкил топади).

13. Паспорт берилган ташкилот номи – Фуқаролик паспорти берилган Ички Ишлар Бошкармасининг номи ёзилади. (ИИБ туман/вилоят/шахар).

14. Берилган вақти – Фуқаролик паспорти берилган вақти ёзилади, (кун, ой, йил).

15. Ташкилот номи – Дори-дармон олинадиган корхона номи (СП ООО "Jurabek laboratories") худди шу кўринишда тўлиқ ёзилиши шарт. (Ой давомида клиентларга берилган хисоб фактуралар, клиентлар томонидан берилган ишончномаларни бухгалтерия текширганда камчиликларни топмаслиги учун хисоб фактурада кўрсатиб ўтилганлар б-н бир хилда бўлиши керак).

16. Моддий бойликлар – Йил бошида тузилган шартнома рақами, кун, ой, йили ёзилиши шарт.

ИШОНЧНОМАНИ ОРКА ТОМОНИ:

9. Тартиб № - Тартиб раками

10. Номи – “Дори дармон учун” деб ёзилади. (Дори дармонларнинг номи ёзилмайди).

11. Ўлчов бирлиги – Сўм

12. Миқдор (сўз билан) – Хисоб фактурада чегирмадан (скидкадан) олдинги, катта сумма ёзилиши керак. (Олдин сон билан кейин қовус ичида сўзлар билан ёзилиши шарт).

13. Ваколатнома берилган шахсни - Имзоси бўлиши керак. (Хисоб фактурада хам ишончнома берилган шахсни имзоси билан бир хилда бўлиши шарт).

14. Корхона бошлиғи – Корхона рахбарининг имзоси, шартномада хамда паспорт копиясидаги имзо билан бир хилда бўлиши керак). Фамилияси ва исми хам ёзилиши керак.

15. Бош хисобчи – Корхонанинг хисобчисини имзоси бўлиши керак. Фамилияси ва исм хам ёзилиши керак.

16. М.У – Корхонанинг мухри. (Яъни шартномага босилган печать билан бир хилда бўлиши керак, ишончномадаги печать хам).