Қуруқ инъекцион антибиотиклар

  • Бензилпенициллин

    Бензилпенициллиннинг таъсирига сезгир бактериялар чақирган умумий ва/ёки маҳаллий инфекциялар: септицемия, сепсис, пиемия, ўткир ва ўткирости септик эндокардит, остеомиелит, менингит, бош мия абсцесси, перитонит, нафас йулларининг инфекциялари (крупоз ва ўчоғли пневмония), плевра эмпиемаси, қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари, (ангина), гинекологик соха инфекциялари, кўз инфекциялари, бўғма, қизилча, сарамас яллиғланиши, гонорея, бленнорея, заҳм, куйдирги, актиномикоз, газли гангрена, сийдик чиқариш ва ўт-сафройўлларинингинфекциялари, терининг йирингли инфекциялари, юмшоқтўқималар, шиллиққаватларинингинфекцияларида қўлланади.

  • Ампиокс - натрий

    Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларини, шу жумладан нафас йўллари инфекциялари (бронхит, пневмония), ўт-сафро йўллари инфекциялари (холангит, холецистит), сийдик-чиқариш йўллари ва буйрак инфекциялари (пиелит, пиелонефрит, цистит), тери ва юмшоқтўқималари инфекциялари (инфекцияланган жароҳатлар), ангина, сепсис, куйиш касаллигини даволаш. Жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратларни олдини олиш. Чақалоқлардаги инфекцияларни олдини олиш ва даволаш.

  • Журазидим (цефтазидим)

    Цефтазидимни микроорганизмларнинг сезгирлиги тўғрисидаги маълумотлар олингунича биринчи танлов препарати сифатида бошқа антибактериал воситалари билан қўшмасдан ишлатиш мумкин. Цефтазидимни бета-лактамазага чидамли бўлган кўпчилик антибиотиклар ва аминогликозидлар билан бирга қўллаш мумкин. Цефтазидимни анаэроб инфекцияларда, агарда  Bacteroidesfragilisни бўлиши тахмин қилинаётган бўлса, бошқа антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин.

  • Цеффаст (цефотаксим)

    Препарат сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликларни даволашда қўлланади, шу жумладан: нафас ва сийдик чиқариш йўллари, буйрак инфекциялари, қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари, септицемия, эндокардит, менингит; суяклар, бўғимлар, тери ва юмшоқтўқималар, қорин бўшлиғи инфекциялари, перитонит, гинекологик инфекцион касалликлари, гонорея, ва меъда-ичак йўлларини, хирургик операциялари урологик ва акушер-гинекологик операциялардан кейинги инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.

  • Интралин (цефазолин)

    Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликларни даволаш шу жумладан: юқори ва қуйи нафас йўлларини, сийдик ва ўт чиқариш йўллари, кичик чаноқаъзолари, тери ва юмшоқтўқималар, суяклар ва бўғимларни касалликлари; эндокардит, сепсис, перитонит, ўрта отит, остеомиелит, мастит; жароҳатлар, куйишлар ва операциядан кейинги инфекциялар; сифилис ва гонорея. Бундан ташқари, препарат хирургик инфекцияларни олдини олиш учун операциядан олдинги ва кейинги даврларда қўлланади.

  • Витаксон (цефтриаксон)

    Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион яллиғланиш касалликларини даволаш, шу жумладан: перитонит ва бошқа қорин бўшлиғи инфекциялари, сепсис, менингит, қорин бўшлиғи аъзоларини инфекциялари: меъда ичак йўлларини, œт-сафро йўлларини яллиғланиш касалликлари, шу жумладан холангит, ўт пуфаги эмпиемаси, пневмония ва нафас йўлларини бошқа инфекциялари, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, пиелонефрит, суяклар, бўғимлар, тери, юмшоқ тўқималар, бурун, қулоқтомоқва жинсий аъзоларни (шу жумладан гонорея) инфекциялари; жароҳат ва куйиш инфекцияларини даволашда қўлланади.

  • Оксациллин

    Пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган граммусбат микроорганизмлар чақирган инфекцияларда: сепсис, эмпиемалар, абсцесслар, флегмоналар, остеомиелит, инфекцияланган куйишлар, жароҳат инфекциялари ва бошқалар; нафас йўлларининг  (пневмония, сурункали бронхит ва бошқалар); сийдик ва ўт-сафро чиқариш йўлларининг  ( пиелит, пиелонефрит, цистит, холангит); суяклар ва бўғимларнинг  инфекциялари, бактериал эндокардит, бактериал менингит, шунингдек сифилисда қўлланади.