Рахбаримиз нутқи

"Jurabek Laboratories" корхонасининг веб-сайтига хуш келибсиз!

Бизнинг корхонамиз Ўзбекистон аҳолисини сифатли ва кенг истеъмолдаги дори дармонлар билан таъминлаш максадида ташкил этилган. 17 йил мобайнида жамоамиз катта ютуқларга эришган бўлиб, дори махсулотларимиз ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда ўз ўрнини эгаллади.

Ютуқларимиз “Оилангиз саломатлиги учун самараси ва хавфсизлиги билан ажралиб турувчи юқори сифатли маҳаллий дори дармон махсулотларин иишлаб чиқиш” ягона ғояси билан руҳлантирганлигимиз туфайли амалга ошди. 

Корхонамиз 5 тамойилга асосланиб фаолият юритади: Сифат, Инновация, Жомоа бирдамлиги, Этик фаолият, Ижтимоий маъсулият. 

Бунинг барчаси 3 йўналишга асосланган ривожланиш стратегиясини амалга оширишга имкон беради:

·         Дори дармон ишлаб чиқаришни юкори сифатли асбоб ускуналарга инвестиция қилиш орқали ривожлантириш,

·         Ички бозорда импортни ўрнини босувчи дори дармонларни ишлаб чиқиш,

·         Компания салоҳиятини халқаро бозорда кучайтириш ва кенгайтириш. 

Корхонамизда турли шаклдаги дженерик дори махсулотларини халқаро сифат (GMP) талабларига  мос равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйганимиздан ғурурланамиз. Жамоамиз шиори  – доимий ривожланиш ва шу орқали биз яшаётган жамият ривожига хисса қўшишдир.

Хурмат билан,

Бош директор
Кариева Мунира Джураевна