Ацесоль - Jurabek

Ацесоль - Jurabek

Таъсир этувчи моддалари:

натрий ацетати, натрий хлориди ва калий хлориди.

Таркиби: 1 литрда – 2 г натрий ацетати,

5 г натрий хлориди, 1 г калий хлориди сақланади.

Инъекция учун сув 1 литр гача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тузли эритмалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Гиповолемияни, қоннинг қуюқлашишини ва метаболик ацидозни камайтиради, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кўпайтиради. Сув-электролит балансининг тикланишига ёрдам беради. 

Қўлланилиши

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, Эль-Тор (Инаба) вабоси, овқат токсикоинфекциялари ва б.) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикацияси.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритма 38-400 С гача иситилади. Эритмали идишштативга осилади, учликдан қалпоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади. Препарат вена ичига юборилади (оқим билан ёки томчилаб). Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияли метаболик ацидоз, анурия) 1 - 2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда оқим билан юбориш билан бошланади, сўнгра томчилаб юборишга ўтилади минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида. Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин. Эритма суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли миқдорда юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Гиперкалиемия (бундай ҳолларда электролит баланси меъёрлашувигача препарат Дисоль эритмаси билан алмаштирилади), ҳаддан зиёд тез юборилганида- кескин тахикардия, ҳансираш, гипертермия ва терининг қизариши ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин булмаган ҳолатлар

Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, мия шишининг хавфи, яққол юрак-ўпка декомпенсацияси, буйрак етишмовчилиги, препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритмани калий препаратлари ва калийтежовчи диуретиклар билан буюриш тавсия қилинмайди.

Махсус кўрсатмалар

Буйракнингажратиш фаолияти бузилган беморларда препаратниэҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Эритма қўлланганида артериал босимини, ЭКГ, диурез ва қон зардобидаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Чиқарилишшакли

Инфузия учун эритма флаконларда, 250мл дан.

Сақлаш шароити

25° С дан юқори бўлмаганҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

                                                         Олиш тартиби

Рецепт бўйича.