Дисоль - Jurabek

Дисоль - Jurabek

Таъсир этувчи моддалар:

Натрий ацетати ва натрий хлориди.

Таркиби: натрий ацетати – 2 г,

натрий хлориди – 6 г, инъекция учун сув – 1 литргача

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гемодинамик ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади (сув-электролит балансини тикланишига ёрдам беради, қоннинг қуюқлашишига ва метаболик ацидознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради).

Қўлланилиши

Турли сабабли дегидратация (Эль-Тор (Иноба) вабоси, ўткир дизентерия, овқат токсикоинфекцияси ва бошқалар), гиперкалиемияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Эритмани юборишдан олдин 36-380С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) аҳлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тикланиши учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион - токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) 1-2 соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда оқим билан юборишдан бошланади, кейин томчи минутига 40-120 тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади. Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясини назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.  

Ножўя таъсирлари

Айрим ҳолларда этни увишиши пайдо бўлиши мумкин. Катта миқдордаги эритмани юбориш, хлоридли ацидоз, гипергидратация ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, мия шишининг хавфи, кортикостероидларнинг катта дозалари билан даволаниш, препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Маҳсус кўрсатмалар

Буйракларнинг ажратиб чиқариш фаолияти бузилган беморларда, гипокалиемияда препаратнинг катта ҳажмлари эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 250мл дан, полипропиленли флаконларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

                                                           Олиш тартиби

Рецепт бўйича.