Глюкоза - Jurabek

Глюкоза - Jurabek

Таъсир этувчи модда (ХПН):

декстроза (глюкоза)

АТХ коди: ВО5СХ01

Фармакотерапевтик гуруҳи:

парентерал озуқа учун воситалар

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Регидратация ва дезинтоксикация воситаси. Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоникдир, у организм томонидан йўқотилган суюклик ўрнини яхши тўлдиради. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматбахо манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган анча миқдордаги энергия ажралиб чиқади. Препаратнинг 10%, эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Вена ичига юборилганида қоннинг осмотик босими ортади, тўқималардан суюқликни оқиши ва модда алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш фаолияти кучаяди, томирлар кенгаяди, диурез ошади.

Қўлланилиши

5% эритма-организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион даво. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). Вена ичига юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун ҳам ишлатилади. 10% эритма-гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофия ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани38-400С гача иситилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флакон штативга осилиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади. Препаратни 5% эритмаси вена ичига, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун макимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига 300-500 мл ва кўпроқ. Клизмаларда томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача. Препаратни 10% эритмаси вена ичига оқим билан (секин!) ҳар юборишда 20-40-50 мл дан юборилади. Зарур бўлганида вена ичига томчилаб, максимал минутига 60 томчигача юборилади. Катталар учун максимал суткалик дозаси 500 мл.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гипергликемия, қандли диабет.

Ножўя таъсирлари

Ион мувозанатини бузилиши. Кам: маҳаллий қўзғалиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник  эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқва тез ўзлаштирилиши учун, тери остига 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Чиқарилиш шакли

5% ва10%, инфузия учун эритма  100 мл, 200 мл. 250 мл, 500 мл дан.

Сақлаш шароити

25б С дан юқори  бўлмаган хароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Олиш тартиби: Рецепт бўйича. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.