Инъекция учун сув

Таьсир этувчи модда (ХПН):

Инъекция учун сув.

Код АТХ: V07AB

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритувчилар.

Қўлланилиши

Инъекция учун сув тери остига, мушак ичига ва вена ичига юбориш учун мўлжалланган дори ва ташхис воситаларини стерил эритмаларини тайёрлашда эритувчи воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дори ва ташхис воситаларининг эритмаларини инъекция учун сув ишлатиб тайёрлаш стерил шароитда (ампулани очиш, шприцни ёки дори воситалари бўлган ҳажмларни сув билан тўлдириш) амалга оширилади. Инъекция учун сувнинг дори воситаларини тайёрлаш мақсадидаги миқдори охиргисининг қўллаш бўйича йўриқномаси бўйича белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дорилар билан аралаштирилганида (инфузион эритмалар, инфузияларни тайёрлаш учун концентратлар; инъекцион эритмалар, кукунлар, инъекцияларни тайёрлаш учун қуруқмоддалар) мутаносибликка визуал назорат керак (физик-кимёвий номутаносиблик бўлиши мумкин).

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Инъекция учун сувни унда осмотик таъсирга эга моддаларнинг йўқлиги сабабли, (гемолиз хавфи!) тўғридан-тўғри инъекция қилиш ёки инфузия кўринишида юбориш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

Ампулаларда 2 мл, 5 мл ва 10 мл  дан, 5 ёки 10 донадан ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Олиш тартиби рецептсиз. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.