Кальций хлорид

Кальций хлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН):

Кальций хлориди.

АТХ коди: В05ХА07

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Минерал препаратлар, микроэлементлар.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари манбаи, скелет ва силлиқмушакларининг қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнида, суяк тўқималарининг шаклланишида, томир девори ўтказувчанлигини бошқарилишида, қон ивишида муҳим роль ўйнайди. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир менанизми маълум эмас, аммо кальций тузлари венага юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларининг адреналин чиқаришини кучайтиради.

Қўлланилиши

Аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, антионевротик шиш, тошмали иситма ва бошқалар) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик асоратларда; организмдан кальцийнинг чиқарилишини кучайишида, бу беморларни узоқвақт иммобилизация ҳолатида, ҳомиладорликда бўлиши мумкин; томирларнинг ўтказувчанлигини камайтирувчи восита сифатида, геморрагик васкулитда, нурланиш касаллигининг кўринишларида, яллиғланиш ва экссудатив жараёнларида (зотилжамда, плевритда, плекситда, эндометритда ва бошқаларда); тери касалликларида (қичима, экзема, псориаз ва бошқаларда); қалқонсимон бези олди безларининг етишмовчилигида (тетанияда) рахитда (спазмофилияда); паренхиматоз гепатитда, жигарнинг заҳарли шикастланишларида, нефритда, эклампсияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида қўлланади. Шунингдек қон кетишни тўхтатувчи восита сифатида ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадон қон кетишларида; қон ивишини ошириш мақсадида оператив аралашувлар олдидан қўлланади. Заҳарланишга қарши восита сифатида магний тузлари, шавел кислотаси ва унинг эрувчан тузлари, ҳамда фтор кислотасининг эрувчан тузлари билан заҳарланишда қўлланади (кальций хлориди билан ўзаро таъсирида диссоциацияланмайдиган ва заҳарли бўлмаган кальций оксалати ва фториди ҳосил бўлади). Препарат туғиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида бошқа усуллар ва воситалар билан бирга қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига томчилаб (аста-секин), вена ичига оқим билан (жуда секин), юрак ичига (қаътий қоринча бўшлиғига юборинг!) буюрилади. Препаратнинг 5-10 мл 10% эритмаси 100-200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтириб, вена ичига томчилаб юборилади. Препаратнинг 5 мл 10% эритмаси вена ичига оқим билан аста-секин (3-5 минут давомида) юборилади.

Ножўя таъсирлари

Вена ичига юборилганида брадикардия, артериал босимнинг пасайиши, дастлаб оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳиссиёти пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойилликда, оғир атеросклерозда ва гиперкальцемияда, юрак қоринчаларининг фибрилляциясида, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Саркоидозда, буйрак ёки юрак етишмовчилигида, юрак гликозидларини қабул қилаётган беморларда, ҳамда нафас етишмовчилигида (кальций хлориднинг ацидоз чақириш қобилиятини ҳисобга олиб) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Бир шприцда бошқа дори препаратлари билан юбориш мумкин эмас. Кальций хлоридини юрак гликозидларини инъекциясидан ёки қабул қилгандан кейин, аритмиянинг ривожланишидан сақланиши учун, дарҳол юбориш мумкин эмас, чунки бу препаратларнинг инотроп ва заҳарли самаралари синергик. Кальций хлориди бирга қўлланганида тетрациклин қатори антибиотиклари билан комплекслар ќосил қилади, шу билан уларнинг антибактериал самарасини нейтраллайди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки у тўқималарнинг кучли таъсирланишни ва некрозини чақиради. Тери остига ёки мушакка тушган ҳолларда кальций хлоридини иложи борича шприц ёрдамида сўриб олиш, инъекция қилинган жойга 10 мл 25% натрий сульфати ёки 5-10 мл 25% магний сульфат эритмасини юбориш керак. Резорбтив таъсирини йўқотиш учун дифенгидрамин (димедрол), гиперкальцемияда – этилендиаминтетрасирка кислотаси буюрилади. Эритма юрак мушагига тушганида коронар артерияларнинг шикастланиши, юрак тампонадаси ёки пневтоторакс ривожланиши мумкин. Кальцийнинг қон зардобидаги концентрациясини тез ошишидан ва уни атрофидаги тўқималарга ўтиб кейин уларни некрозга учрашидан сақланиш учун препаратни йирик венага ингичка игна ёрдамида юбориш тавсия қилинади. Вена ичига тез юборилганида қоринчаларнинг фибрилляцияси ва юракни тўхтаб қолиши пайдо бўлиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

10% инъекция учун эритма, 5 ва 10 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Олиш тартиби рецепт бўйича

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.