Магния сульфат

Магния сульфат

Таъсир этувчи модда: магний сульфати

АТХ коди: ВО5ХА05

Фармокотератерапевтик гурухи:

Антигипертензиввоситалар

 

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Парентерал юборилганида препарат МНТ га тинчлантирувчи  (дозага боғлиқ ҳолда  - седатив,ухлатувчи еки наркотик) тиришишга қарши, антиаритмик, томир  кенгайтирувчи(артерияларга) , юқори дозаларда  сусайтирувчи (нерв-мушак ўтказувчанлигига) гипотензив (артериал босимни пасайтиради), диуретик (диурезни кучайтиради) таъсир кўрсатади ва нафас марказини бостиради.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 25-30% ни ташкил қилади. Барча аъзолар ва тўқималарга ўтади, гемотоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан  чиқарилади.

Қўлланилиши

Эклампсия ва оғир преэклампсиядаги тиришиш синдроми, бачадон тетануси, сийишни тутилиши, қўрғошин санчиғи, гипомагниемия, (шу жумладан фақат парэнтерал озуқа олаетган беморларда) ,гипертоник  криз, тутқаноқ статуси, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан заҳарланиш (мажмуавий даволаш таркибида)

Қўллаш усули ва дозалари

Преэклампсия ва  эклампсия:  доза клиник ҳолатга қараб шахсий белгиланади. Туйиниш дозаси :   8-16 мл  5-20 минут давомида вена ичига (в/и)  инфузия. Тутиб турувчи доза: соатига. 4-8 мл  Бачадон тетанияси: Туйиниш дозаси 20 минутда 16 мл в/и инфузия. Тутиб турувчи доза дастлаб   соатига 4-8 мл,  сўнгра   соатига  4 мл ( 24-72 соат давомида в/и томчилаб юборса ҳам бўлади). Гипомагниемия: енгил-суткалик доза  4-8 мл мушак ичига (м/и). Бу доза бир марта еки 2-3 га бўлиб юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш лозим. Оғир-бошлангич  доза 20 мл в/и.( секин!)  Сўнгра доза қон зардобидаги магнийнинг концентрациясига қараб белгиланади. Фақат парэнтерал озиқланувчи беморлар гипомагниемиясининг олдини олиш: агарда озуқа эритмаларида магний булмаса, уни қўшимча қўшилади. Суткалик доза 6-16 мл, одатда 1 л парэнтерал озикланиш эритмаси учун 1 г магний сульфати қўшилади. Гипертония касаллигининг эрта босқичидам/и 5-10-20 мл 20% еки 25% эритма юборилади. Даволаш курси 10-20 инъекция (ҳар куни) Гипертоник криз:  8-16 мл м/и еки в/и (секин!) Қўрғошин санчиғи еки сийишни уткир тутилиши: 2мл м/и еки в/и Тутқаноқ статуси, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан заҳарланиш 2-4 мл в/и Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агарда рефлекс йуқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас! Магний сульфатининг юқори суткалик дозаси буйракларнинг нормал фаолиятида катталар учун 160 мл. Буйракларнинг фаолиятини  оғир бузилишларида  48 соат давомида 80 мл дан кўп эмас. Изоҳ: Магний сульфатининг дозалари граммларда курсатилган. Уларга қуйдаги эритма миқдори мос келади:  1г – 4 мл (25%),   2 г  - 8 мл(25%),      3 г –12 мл (25%),    10 г-40 мл(25%),  15г- 60 мл(25%),  20 г- 80 мл(25%),  30 г- 120мл(25%),  40г- 160 мл(25%) Магний сульфатнинг ампуладаги эритмаси натрий хлоридининг 0,9% еки глюкозанинг (декстроза) 5% инъекцион эритмаси билан суюлтирилади.

Ножўя таъсирлари

Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакцияси.Гипермагниемия: кўнгил айниши,  қусиш, ҳолсизлик, брадикардия, диплопия, юзга бирдан қонни оқиб келиши, бош оғриги, АБни пасайиши., тери қопламаларини қизариши, чанқоқлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия,  мушак тонусини сусайиши,  пай рефлексларининг сусайиши, ЭКГ да РQ оралигини узайиши ва QRS комплексини кенгайиши( 2,5-5 ммоль/л), нафас  тез-тезлигининг секинлашиши, юрак уриши тез-тезлигини камайиши ва юрак аритмияси, юракни тухташи, полиурия, бачадон атонияси, гипергидроз, хавотирлик,  яккол седатив самара.

Қўллаш мумкин бўлмагин ҳолатлар

Антриовентрикуляр блокада; юрак мушагининг шикастланиши, яккол брадикардия, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин дан кам), гипотензия, кальций етишмовчилиги ва нафас марказини сусайиши билан боғлик бўлган ҳолатлар, препаратга юқори сезувчанлик. Препаратнинг 25% эритмасини болаларга  м/и юбориш тавсия этилмайди. Препаратни ҳомиланинг туғилишидан 2 соат олдин юбориш тавсия этилмайди.(фақат бошқа дори воситалари ердамида тиришишни тўхтатиб бўлмаса, қўллаш мумкин)

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради, кальций  тузларининг таъсирини сусайтиради. Нифедипин (Коринфар, Адалат, Нифекард, в.б) билан қўшиш оғир гипотензия ва нерв –мушак ўтказувчанлигини блокадасига олиб келиши мумкин. Қон плазмасида  магнийнинг концентрацияси юқори бўлган эмизикли болада магний сульфати билан даволаш фонида гентамицин қўлланганда нафасни тўхтаб қолиш ҳоли таърифланган. Перорал антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ҳосилаларн ёки индандион дериваталари), юрак  гликозидлари, фенотиазинларнинг (айниқса хлорпромазинни) самарасини камайтиради. Ципрофлоксацин, этидрон кислотасининг сўрилишини пасайтиради, стрептомицин ва тебромициннинг таъсирини сусайтиради. Магний сульфатнинг дозаси  ошириб юборилганида антидот сифатида кальций препаратлари – кальций хлориди еки кальций глюконат қўлланади.  Фармацевтик номутаносиб:  Са+2 препаратлари, этанол ( юқори концентрацияларда) карбонатлар, ишқорий металларнинг гидрокарбонатлари ва фосфатлари, барий, стронций тузлари, клиндамицин фосфати, гидрокортизон,  натрий сукцинати, полимиксин В сульфати, прокаин гидрохлориди, салицилат ва тартратлар билан (чўкма ҳосил  бўлади) .

Махсус кўрсатмалар

Нафас марказининг фалажига осонликча олиб  келадиган заҳарли концентрация ҳосил бўлмаслиги учун, препаратни эҳтиеткорлик билан қўллаш керак. Буйракларнинг фаолияти бузилган беморлар ва кексаларда препаратни камроқ дозаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Магний сульфати қўлланганида технецийни юбориб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин. Юрак блокадасида, миокарднинг шикастланишида, нафас аъзоларининг касалликларда, меъда-ичак йўлларининг  яллиғланиш .касалликларида, ҳомидорликда эҳтиётирлик  билан қўлланади. Тутқаноқ ҳолатини йўқ қилиш учун (намунавий даво таркибида) қўллаш мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилганда гипермагниемия юзага келади, унинг белгилари “Ножўя таъсирлари” бўлимида таърифланган. Нафасни сусайиши 5-10 мл 10% кальций хлоридининг эритмасини   в/и юбориш, кислород еки карбоген  билан нафас олдириш, сунъий нафас олдириш орқали бартараф қилинади. Агарда буйракларнинг фаолияти меъерида бўлса,  физиологик эритма  в/и томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади. Буйраклар фаолиятини етишмовчилиги еки оғир гипермагниемияда гемодиализ зарур.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун 25%эритма  5мл ва 10 мл дан ампулаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил

Олиш тартиби: Рецепт буйича Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.