Метралин (метронидазол)

Метралин (метронидазол)

Таъсир этувчи модда (ХПН):

Метронидазол

АТХ коди: J01XD01

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Протозойларга қарши воситалар.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларининг 5-нитрогуруҳини биокимёвий тикланиши билан боғлиқ. Тикланган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан, уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибирлаб ўзаро  таъсир қилади, бу бактерияларнинг ҳалок бўлишига олиб келади. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giаrdia intestinalis, Lamblia spp., шунингдекоблигатанаэробларBacteroides spp. (шужумладанBacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ваайримграммусбатмикроорганизмларга(Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) нисбатанфаол. Ушбуштаммалар учун МБК0, 125-6,25 мкг/млниташкилқилади. АмоксициллинбиланбиргаHelicobacter pylori ганисбатан (амоксициллин метронидазолгачи дамлилик ривожланишини бостиради) фаолликнамоёнқилади. Метронидазолга аэробмикроорганизмлар вафакультативанаэробларсезгирэмас, аммоаралаш флора борлигида (аэробларваанаэроблар) метронидазол одатдагиаэробларга қаршисамарали антибиотиклар билан синергик таъсир қилади. Ўсмаларнинурланишгасезгирлигиниоширади, алкоголгасенсибилизация(дисульфирамсимонтаъсир) чақиради, репаративжараёнларнирағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – юқори (биокиришаолишлиги 80% дан кам эмас). Юқори кириш қобилятига эга, организмнинг кўпчилик тўқималари ва суюқликларида, шу жумладан ўпкалар, буйраклар, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, ўт-сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцессларнинг бўшлиғи, қин секрети, уруғсуюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга етади, гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Тақсимланиш ҳажми: катталарда – тахминан 0,55 л/кг; Янги туғилган чақалоқларда – 0,54 – 0,81 л/кг. Препаратнинг қондаги Cmaxдозага қараб 6 дан 40 мкг/мл гача ни ташкил қилади. Қонда максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) – 1-3 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10-20%. Қондаги максимал концентрацияга 30-60 минутдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланади. 500 мг вена ичига (в/и) 20 минут давомида юборилганида, қон зардобида 1 соатдан кейин Cmax35,2 мкг/мл, 4 соатдан кейин – 33,9 мкг/мл, 8 соатдан кейин – 25,7 мкг/мл; препаратнинг қондаги минимал концентрацияси (Сmin) кейинги юборишда 18 мкг/мл. Меъёрий ўт-сафро ҳосил бўлишида в/и юборилганидан кейин метронидазолнинг ўт-сафродаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин. Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-окси метронидазол) ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Жигарнинг меъёрий фаолиятида яримчиқарилиш даври (Т1/2) – 8 соат (6 дан 12 соатгача), жигарнинг алкоголли шикастланишида – 18 соат (10 дан 29 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталигида туғилганларда тахминан 75 соат, 32-35 ҳафтасида мувофиқ- 35 соат, 36-40 ҳафтасида - 25 соат, буйраклар орқали – 60-80%, (20% ўзгармаган ҳолда), ичаклар орқали – 6-15% чиқарилади. Буйрак клиренси – минутига 10,2 мл. Буйракларнинг фаолияти бузилган беморларга қайта юборилганидан кейин қон зардобида метронидазолни т¢планиб қолиши кузатилиши (шунинг учун оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қабул қилиш сонини камайтириш керак) мумкин. Метронидазол ва асосий метболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т½  2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.

Қўлланилиши

Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, ичак амёбиазини (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиоз, лямблиоз, тери лейшмониози, трихомонад вагинит, трихомонад уретрит. Bacteroidesspp. (шу жумладан B.fragilis, B.distasonis, B.ovatus, B.thetaiotaomicron, B.vulgatus) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцесси. Bacteroidesтурлари, шу жумладан B.fragilisгуруҳи, Сlostridium, Peptococcusва Peptostreptococcusтурлари чақирган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқаъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғининг инфекциялари), тери ва юмшоқтўқималарининг инфекциялари, сепсис. Сохтамембраноз колит (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ). Helicobacterpylori, алкоголизм билан боғлиқбўлган гастрит ёки ўникки бармоқичак яраси. Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак, тўғри ичак олди соҳасидаги аралашувлар, апендэктомия, гинекологик операциялар) олдин олиш. Ўсмалари бўлган беморларни нур билан даволашда - ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилловчи воситаси сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 0,5-1 г бошланғич дозада в/и томчилаб (инфузиянинг давомийлиги 30-40 минут), сўнгра эса ҳар 8 соатда 500 мг дан минутига 5 мл тезликда юборилади. Яхши ўзлаштирилганида биринчи 2-3 инфузиядан кейин оқим билан юборишга ўтилади. Давлаш курси - 7 кун. Зарурати бўлганида в/и га юбориш узоқроқмуддат давом эттирилади. Максимал суткалик доза - 4 г. Кўрсатмалар бўйича ичга, 400 мг дозада суткада 3 марталик тутиб турувчи қабулга ўтиш амалга оширилади. 12 ёшгача бўлган болаларга худди шундай бир марталик 7,5 мг/кг дозадаги тартибда буюрилади. Йирингли-септик касалликларда одатда 1 даволаш курси ўтказилади. Олдини олиш мақсадида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга в/и га томчилаб операция арафасида 0,5-1 г дан, операция куни ва кейинги кунлари суткада 1,5 г дан (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. 1-2 кундан кейин ичга тутиб турувчи даволашга ўтилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда максимал суткалик доза - 1 г дан кўп эмас, қабуллар сони – суткада 2 марта. Радиосенсибилизацияловчи восита сифатида в/и га томчилаб 160 мг/кг ёки 4-6 г/кв. м тана юзасига ҳисобидан нурланиш бошлашдан 0,5 – 1 соат олдин юборилади. Нурланишни ҳар бир сеансидан олдин 1-2 ҳафта давомида қўлланади. Нур билан даволашнинг қолган даврида метронидазол қўлланмайди. Максимал бир марталик доза 10 г дан, курслик - 60 г дан ошмаслиги керак. Нурланиш чақирган интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза ёки натрий хлоридининг изотоник эритмаларини томчилаб юбориш қўлланади.

Ножъўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан:диарея, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, қабзият, оғизда «металл» таъми, оғизни қуриши, глоссит, стоматит, панкреатит. Нерв тизими томонидан:бош айланаши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори   қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатиялар. Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полурия, сийдикни  тутиб тураолмаслик, кандидоз, сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши. Аллергик реакциялар:эшакеми, тери тошмаси, терини қизариши, бурунни битиши, иситма, артралгиялар. Ма³аллий реакциялар: тромбофлебит (оғриқ, инъекция қилинган жойда қизариш ва шиш). Бошқалар:нейтропения, лейкопения, ЭКГ да Т тишчасини текисланиши.

Қўллаш мумкин бœлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), МНТ нинг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (Iуч ойлиги), лактация даври. Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорлик (II-IIIуч ойликлари), буйрак/жигар етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

В/и га юбориш учун метронидазолни бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди. Препарат билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишга олиб келади. Дисульфирамга ўхшаб, этанолнинг ўзлаштираолмасликни чақиради. Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик белгиларни (буюриш орасидаги интервал 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак) ривожланишга олиб келиши мумкин. Циметидин метронидазолнинг метаболизмни ингибирлайди, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишиги ва ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Жигарнинг микросомол оксидланиш ферментларини раҳбатлантирувчи (фенобарбитал, фенитоин) препаратларни бир вақтда буюриш, метронидазолнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасайади. Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида, охиргисининг плазмадаги концентрациясини ошиши ва интоксикациянинг белгиларини ривожланиши мумкин. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисульфирамсимон реакцияларни ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, тўсатдан юзга қон оқиб келиши). 18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуавий қўллаш тавсия қилинмайди. Узоқмуддат даволашда қон манзарасини назорат қилиш керак. Лейкопенияда даволашни давом эттириш имконияти инфекцион жараённинг ривожланишини хавфига боғлиқ. Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади. Трепонемаларни иммобилизация қилиши ва сохтамусбат Нельсон синамасига олиб келиши мумкин. Сийдикни тўқрангга бўяйди. Аёллардаги трихомонад вагинитни ва эркаклардаги трихомонад уретритни даволашда жинсий алоқадан сақланиш керак. Даволаш хайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихоманиаз даволаганидан кейин хайз кўришнинг навбатдаги уч цикли олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиоз даволаганидан кейин, агарда белгилари сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кунлик интерваллар билан 3 марта аҳлатнинг таҳлилини (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида, лямблиоз белгиларини эслатиб, саºланиши мумкин) ўтказиш лозим. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари:кўнгил айниши, қусиш, атаксия. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юбориш (препарат ичга қабул қилинган ҳолда), гемодиализни ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 0,5% эритма 100 мл дан, флаконларда ёки бутилкаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлиликмуддати

2 йил.

Олиш тартиби рецепт бўйича

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.