Натрий хлорид - Jurabek

Натрий хлорид - Jurabek

Таъсир қилувчи модда (ХПН):

Натрий хлорид

АТХ коди: В05СВ01

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Тузли эритмалар

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатига тушган организмда суюқлик етишмовчилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини меъёрда тутиб туради.

Қўлланилиши

Турли сабабли дегидратация. Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш, жароҳатлар, кўзлар, бурун бўшлиғи шиллиққаватини ювиш, ҳамда турли препаратларни суюлтириш учун эритувчи сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат олдиндан 380С даражагача иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезликда), тери остига, хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб 3 литргача юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси хар 6 соатда аниқланади. Кўзлар, бурун бўшлиғининг шиллиққавати ва жароҳатларни ювишда препарат бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятни бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғјриғи, бош айланиши, безовталик бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонуси. Катта миқдорларда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипернатриемия, гипрегидратация ҳолати, ўпкалар, мия шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалари билан даволаш.

Махсус кўрсатмалар

Буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқмуддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

0,9% инфузия учун эритма  100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан полипропилен флаконларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Олиш тартиби рецепт бўйича

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.