Никотин кислотаси

Никотин кислотаси

Таъсир этувчи модда (ХПН):

никотин кислотаси.

АТХ коди: C010AD02.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

витаминлар.

 

 

Фармакологик хусусиятлари

Никотин кислотаси (РР витамини) - специфик пеллаграга қарши восита бўлиб, организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайди, оксидланиш - қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи ферментларнинг простетик гуруҳидир. Карбонсувлар, азот алмашинувини яхшилайди, юқори дозаларда қондаги липидлар ва липопротеидларнинг атероген фракцияларини камайтиради. Шунингдек яққол қисқа муддатли томирларни кенгайтирувчи таъсир ҳам кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида аъзо ва тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан метилланиш йўли орқали ва камроқконъюгацияланиш йўли орқали фаолсизлантирилади. Биотрансформациясининг махсулотлари сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Пеллагра (РР авитаминози), меъда-ичак касалликлари (гастритлар, энтеритлар, колитлар), жигар касалликлари, атеросклероз, қўл-оёқлар, буйраклар, бош мия томирларининг спазмлари, ишемик инсульт (мажмуавий даволаш таркибида), узоқвақт битмаётган яраларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Парентерал, вена ичига, мушак ичига ва тери остига юборилади. пеллаграда катталарга тери остига ёки мушак ичига 1 % эритма 1 мл-дан (10 мг) кунига 1-2 марта 10-15 кун давомида юборилади. Ишемик инсультда 1 % эритма 1 мл (10 мг) вена ичига аста-секин юборилади. Вена ичига бир марталик доза 0,1 г гача, суткалик- 0,3 г гача.

Ножўя таъсирлари

Юз ва тананинг юқори ярмининг санчилиш ва ачишиш туйғуси билан бўлган қизариши, бош айланиши, бошга қонни оқиб келиши ҳисси, эшакеми. Тез юборилганида артериал босимнинг ахамиятли пасайиши мумкин. Никотин кислотаси юқори дозаларда узоқмуддат қўлланганида жигарнинг дистрофеяси, гепатотоксик таъсирининг хавфи кучайиши мумкин. Қонда сийдик кислотасининг миқдорини ошиши, глюкозага толерантликни ёмонлашиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда ва ўникки бармоқичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), жигар фаолиятининг яққол бузилиши, подагра ва гиперурикемия. Гипертония касаллигининг оғир шаклларида ва яққол атеросклерозда вена ичига юбориш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Никотин кислотаси гипотензив воситалар, ацетилсалицил кислотаси, антикоагулянтлар билан бир вақтда буюрилганида эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Фибринолитик воситаларининг, спазмолитиклар ва юрак гликозидларининг, алкоголнинг жигарга захарли таъсирини потенциялайди. Гипогликемик воситалари билан бир вақтда қўлланганида захарли самараларининг ривожланишини хавфи ошади. Ўт-сафро кислоталари секвестрантларининг сўрилишини (қабуллар орасида 1,5-2 соатлик интервал керак) ва диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик самарасини камайтиради. Никотин кислотаси неомициннинг захарлигини камайтиради ва улар билан индукцияланган холестерин ва ЮЗЛП концентрациясининг камайишини олдини олади.

Махсус кўрсатмалар

Гиполипидемик восита сифатида никотин кислотаси асосан гиперхолестеринемия билан гипертриглицеридемия бирга қўшилган беморларга буюрилади. Гиполипидемик таъсири қабул қилиш бошланганидан кейин 1 ой ва кўпроқўтганидан сўнг ривожланади. Қандли диабети бўлган беморларда дислипидемияни тўғрилаш учун препаратни қўллаш мақсадга мувофиқэмас. Даволаш жараёнида жигар фаолиятини (айниқса катта дозаларда қабул қилинганида) мунтазам назорат қилиш керак. Гепатотоксикликни олдини олиш учун пархезга метионинга бой (сузма) махсулотларини қўшиш, ёки метионин ёки бошқа липотрон воситаларни буюриш керак. Тери ости ва мушак ичига инъекциялар оғриқлигини хисобга олиш керак.

Чиқарилиш шакли

1 % инъекция учун эритма ампулаларда. 1 мл дан 10 ампула ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Олиш тартиби: Рецепт бўйича. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати қтганидан сқнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.