Рибоксин

Рибоксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин

АТХ коди: С01ЕВ

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик

жараёнларни мувофиқлаштирувчи воситалар

Фармакологик хусусиятлари

Рибоксин метаболик жараёнларни рағбатлантирувчи анаболик моддалар гуруҳи дори воситаларига киради. Пурин (нуклеозид) ҳосиласи, аденозинтрифосфатнинг (АТФ) ўтмишдоши. Миокарда алмашинув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Кребс циклининг қатор ферментлари фаоллигини оширади ва энергетик балансни яхшилайди, юрак қисқаришларининг кучини оширади ва миокардни диастолада тўлиқбўшашига ёрдам беради (қўзғалиш вақтида цитоплазмага тушган кальций ионларини боғлайди), тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшилайди, шу жумладан коринор қон айланишини, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, тўқималарнинг регенерациясини фаоллаштиради (айниқса миокард ва меъда-ичак йўлларининг шиллиққаватларини). Операция вақтида ишемияга учраган буйракларнинг фармакологик химоясини оширади. Аденил нуклетоидларининг синтезини субстратли стимуллайди.

Қўлланилиши

Ўтказилган миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги, юрак гликозидларини қабул қилиш оқибатидаги юрак ритмининг бузилиши, инфекцион касалликларниўтказгандан кейинги миокардиодистрофияни комплекс даволашда ишлатилади. Шунингдек, препарат жигар касалликлари (гепатитлар, циррозлар, жигар дистрофияси), урокопропорфирияни даволаш учун ҳам кўрсатилган. Ундан ташқари, рибоксин ажратилган буйракдаги жарроҳлик операцияларда, операция қилинаётган аъзода қон айланиши вақтинча тўхтатилганида, фармакологик ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади.  

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат венага аста-секин оқим билан ёки томчилаб (минутига 40-60 томчидан) юборилади. Даволаш кунига бир марта 200 мг (10 мл 2% эритма) дан юбориш билан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза кунига 1-2 марта 400мг (20 мл 2% эритма) гача оширилади. Даволашнинг давомийлиги 10-15 кун. Юрак ритмининг ўткир бузилишларида препаратни бир марталик 200-400 мг (10-20 мл 2% эритма) дозада оқим билан юбориш мумкин. Ишемияга учраган буйракни фармакологик ҳимоя қилиш мақсадида рибоксин 1,2 г (60 мл 2% эритма) бир марталик дозада буйрак артериясини бœғишдан 5-10 минут олдин венага оқим билан, сўнгра қон айланиши ўз ҳолига келган за³оти яна 0,8 г(40 мл 2% эритма) юборилади. Венага томчилаб юбориш мақсадида препарат 5% ли глюкоза эритмаси ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади.

Ножўя таъсирлари

Қичишиш, терининг гиперемияси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Кам ҳолларда рибоксин билан даволашда қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши кузатилади. Узоқвақт қўлланганида подаграни зўрайиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, подагра.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рибоксин мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида аритмияга қарши, антиангинал ва инотроп дори препаратларининг самарасини ошишига ёрдам беради. Рибоксинни бошқа гурух дори препаратлари билан клиник сезиларли ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Терини қичишиши, қизариши пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Хомиладорликда ва эмизишда хам эхтиёткорлик билан (юқори дозаларни қабул қилиш мумкин эмас) буюрилади. Чиқарилиш шакли        2% инъекция учун эритма ампулаларда. 5- 10 мл дан 10 ампула ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Олиш тартиби: Рецепт бўйича. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин