Трисоль - Jurabek

Трисоль - Jurabek

Чиқарилиш шакли: Инфузия учун эритма

250 мл дан полипропилен флаконларда

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):

Натрий хлориди, калий хлориди, натрий гидрокарбонати.

Таркиби:

натрий хлориди – 5 г, калий хлориди - 1 г,

натрий гидрокарбонати - 4 г,

                                                                                   инъекция учун сув - 1 литргача.

                                                                                   Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат гемодинамик, (гиповолемияни камайтиради, қоннинг қуюқлашишига ва метаболик ацидознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради) ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, овқат токсикоинфекциялари ва бошқалар) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида, шу жумладан вабода (Эл-Тор) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат вена ичига (в/в) (оқим билан ёки томчилаб) ахлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тиклаш учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, адекват бўлмаган капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) бир соат давомида беморнинг тана вазнига 7-10% миқдорда оқим билан юборишдан бошланади, кейин минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади. Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясининг назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси ҳар 6 соатда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Тахикардия, этни увишиши ва айрим ҳолларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, миянинг шишишини хавфи, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, препаратнингкомпонентларига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Гиперкалиемия ривожланган ҳолларда препаратни электролит мувозанати меъёрлашувига қадар Дисоль эритмаси билан алмаштирилади. Юборишдан олдин эритма 36-38° С гача иситилади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби. Рецепт бўйича